Barcha yangiliklar
Депутат томонидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди
Gallery image 122925
Gallery image 122926
Gallery image 122927
Gallery image 122928
TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
15 Apr 2026
13:10

Депутат томонидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди

Депутат томонидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди

📝13 – апрель куни Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Ержан Ташпенбетов томонидан ўз сайлов округи, «Гулистон» МФЙ ҳудудида долзарб масалаларни ўрганиш мақсадида амалий ишлар олиб борилди.

✅Жумладан, ҳудуддаги кўчаларнинг тунги ёритилиши ҳолати ўрганилиб, мавжуд муаммолар аниқланди.

Бундан ташқари, ички йўлларнинг сифати ва ҳолати кўздан кечирилиб, уларни таъмирлаш ва яхшилаш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

➡️Туман Кенгашининг котибияти мудири А.Жайнаров иштирок этган ушбу ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мутасадди ташкилотларга депутат сўрови юбориш режалаштирилди.

✅Бу каби ўрганиш ишлари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.