Barcha yangiliklar
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
Gallery image 122459
Gallery image 122460
Gallery image 122461
Gallery image 122462
Gallery image 122463
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
14 Apr 2026
18:11

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Р. Мамажонов ҳамда Кенгаш котибияти мудири М. Эргашева томонидан Янгиқўрғон туман Давлат хизматлари марказида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида марказда фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати, уларнинг қулайлиги ва тезкорлиги, шунингдек, мурожаатчилар учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича таҳлил қилинди. Хусусан, электрон навбат тизими, хизмат кўрсатиш жараёнининг шаффофлиги, ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартиблари ўрганилди.

Шу билан бирга, марказга мурожаат қилаётган фуқаролар билан бевосита мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар асосида хизмат кўрсатиш жараёнидаги айрим муаммолар, жумладан, айрим хизматлар бўйича ортиқча вақт сарфланиши, ахборот бериш тизимидаги камчиликлар ва хизматлардан фойдаланишда юзага келаётган қийинчиликлар бўйича фукаролар билан сухбатлашилди. 

Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда рақамлаштириш жараёнларини кенгайтириш, хизмат турларини янада соддалаштириш, аҳоли учун қулай ва шаффоф муҳит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.