Barcha yangiliklar
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
Gallery image 122448
Gallery image 122449
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
14 Apr 2026
18:09

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати, Кенгаш котибияти мудири М. Эргашева томонидан Газнон маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ходим фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан аҳоли, хусусан, ногиронлиги бўлган фуқаролар, ёлғиз кекса инсонлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, фуқароларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар, манзилли ёрдамлар тақдим этилиши, ижтимоий реестр билан ишлаш ҳолати ҳамда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ўрганилди.

Ўрганиш давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда ногиронларга кўрсатилаётган хизматлар, улардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотга депутат мурожати йўлланди.