Barcha yangiliklar
Йўллар ободлиги — умумий масъулият
Gallery image 121776
ABDUFATOYEV ABDURAXIM ABDUKARIMZODA
14 Apr 2026
08:31

Йўллар ободлиги — умумий масъулият

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Зафаржон Мирзоев томонидан тумандаги давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва санитар ҳолатини яхшилашга қаратилган муҳим ташаббус илгари сурилди.

Мазкур ташаббус доирасида йўл бўйларига чиқиндиларни тўплаш учун махсус қутилар ўрнатилди. Бу эса атроф-муҳитни асраш, йўллар тозалигини таъминлаш ҳамда ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулай шароит яратишга хизмат қилади.

🔹 Ушбу амалий ишлар аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтиришга ҳамда ҳудуд ободлигини таъминлашга муҳим ҳисса қўшмоқда.