Barcha yangiliklar
Депутатлик назорати доирасида ўрганишлар олиб борилди
Gallery image 121775
ABDUFATOYEV ABDURAXIM ABDUKARIMZODA
14 Apr 2026
08:30

Депутатлик назорати доирасида ўрганишлар олиб борилди

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Сотиводиев котибияти бош мутахассиси Ҳ.Сафаровалар томонидан Девайрон сайлов округида ўрганиш ишлари олиб борилди ҳамда сайловчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашув давомида фуқаролар томонидан ҳудуддаги мавжуд муаммолар тингланди. Жумладан, аҳоли томонидан суғориш суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар борлиги таъкидланди.

Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди ва масала назоратга олинди.

🔹 Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларга ечим топиш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.