Barcha yangiliklar
Депутат назорати
Gallery image 12561
Gallery image 12562
Gallery image 12563
Gallery image 12564
TURAPOV ODILBEK ABDULLA O‘G‘LI
20 Iyun 2024
09:24

Депутат назорати

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси Ш.Нурматов, Мирзаобод туман Кенгаши котибияти мудири Х.Аманбаева, туман Кенгаши депутатлари А.Худаяров ҳамда Б.Собировлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Олий Мажлис палаталари ва Ҳукумат қарорлари, Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган лойиҳалар юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Дастлаб, Мирзаобод тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “маҳалла еттилиги” билан учрашиб, маҳалладаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Ўрганиш давомида “Йўл харита”га киритилган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил 29 декабрдаги “Вилоятдаги маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий ва аҳоли турмуш шароитини яхшилашда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни жадаллаштириш тўғрисида”ги ВИ-60-195-9-0-К/23-сонли қарорига асосан Мирзаобод тумани “Деҳқонобод” маҳалласида жойлашган 21-умумтаълим мактабидаги мавжуд ҳожатхоналарнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар тегишли ташкилот ходимлари билан хамкорликда яқиндан танишиб муаммо ва камчикларни ўрганиб уларни бартараф этиш бўйича керакли ишлар амалга оширилиши келишиб олинди.