Barcha yangiliklar
Сайёр қабул: аҳоли мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда
Gallery image 119042
Gallery image 119043
Gallery image 119044
Gallery image 119045
Gallery image 119046
Gallery image 119047
Gallery image 119048
Gallery image 119049
Gallery image 119050
Gallery image 119051
ORIFBAYEV ORIFJON ODILJON O‘G‘LI
10 Apr 2026
11:39

Сайёр қабул: аҳоли мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С. Муминов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Жорий сайёр қабул Наманган шаҳар 22-Баркамол авлод сайлов округи ҳудудига кирувчи маҳаллаларда фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Қабул жараёнида 15 нафардан ортиқ фуқаролар томонидан турли йўналишларда жами 19 та мурожаат билдирилди. Мурожаатларнинг 12 таси жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган 7 та масала эса қўшимча ўрганишни талаб этгани боис, тегишли тартибда ижрога қабул қилинди.

Сайёр қабуллар орқали аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш, фуқаролар розилигини таъминлаш, шунингдек депутатлик фаолиятида очиқлик ва самарадорликни янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.