Barcha yangiliklar
Депутат ўз сайлов округида учрашув ўтказди.
Gallery image 114651
Gallery image 114652
Gallery image 114653
Gallery image 114654
Gallery image 114655
KAMOLOV SHOXRUX ERGASHEVICH
06 Apr 2026
10:50

Депутат ўз сайлов округида учрашув ўтказди.

 25-“Лангар” сайлов округидан сайланган
депутат Исломов Аҳмад Ҳайдарович ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири Одилов
Ўткир Раззоқович томонидан Лангар маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан
очиқ ва самарали мулоқот ташкил этилди.
 

Учрашувда аҳолини қийнаётган долзарб
масалалар, жумладан, инфратузилмани яхшилаш, коммунал хизматлар сифати,
йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминоти ва бандлик масалалари муҳокама
қилинди.
 

Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир
мурожаат атрофлича тингланиб, муаммоларни жойида ўрганиш мақсадида тегишли
соҳалар вакиллари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди. Айрим масалалар
жойида ҳал этилган бўлса, мураккаброқ муаммолар юзасидан аниқ чора-тадбирлар
режаси ишлаб чиқилиб, масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.
 

Шунингдек, депутат томонидан аҳоли билан
доимий мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг муаммоларига тезкор ва самарали
ечим топиш устувор вазифа эканлиги таъкидланди. Учрашув якунида барча
кўтарилган масалалар назоратга олиниб, уларнинг ижроси юзасидан мунтазам
равишда мониторинг олиб борилиши белгиланди.