Barcha yangiliklar
Депутат Эшқобилова Дилноза Бердирахматовна аҳолига бепул тақдим этиладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолатини юзасидан ўрганиш ишлари олиб борди
Gallery image 114549
Gallery image 114550
Gallery image 114551
KAMOLOV SHOXRUX ERGASHEVICH
06 Apr 2026
10:33

Депутат Эшқобилова Дилноза Бердирахматовна аҳолига бепул тақдим этиладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолатини юзасидан ўрганиш ишлари олиб борди

 8-«Амир Темур» сайлов округидан сайланган
депутат Дилноза Бердирахматовна Эшқобилова томонидан А. Темур маҳалла фуқаролар
йиғини ҳудудида жойлашган 21-оилавий поликлиникада аҳолига бепул тақдим
этиладиган дори воситалари билан таъминлаш ҳолатини юзасидан ўрганиш ишлари
олиб борилди.
 

Ўрганиш жараёнида поликлиникада мавжуд
дори воситалари захираси, уларнинг аҳолига етказиб берилиши, дори таъминотидаги
шаффофлик ва тизимлилик ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, тиббиёт
муассасаси ходимлари билан мулоқот ўтказилиб, мавжуд муаммо ва камчиликлар,
уларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
 

Фуқаролар билан ўтказилган суҳбатлар
давомида уларнинг бепул дори-дармонлар билан таъминланиш даражаси, мурожаатлар
ва таклифлари тингланди. Айрим ҳолатларда дори воситаларининг етишмовчилиги ёки
ўз вақтида етказиб берилмаслиги каби муаммолар мавжудлиги қайд этилди.
 

Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган
камчиликларни бартараф этиш, аҳолини сифатли тиббий хизмат ва зарур дори
воситалари билан ўз вақтида таъминлашни янада яхшилаш бўйича тегишли мутасадди
ташкилотларга таклиф ва тавсиялар берилди. Масала депутат томонидан назоратга
олинди.