Barcha yangiliklar
Депутат маҳалла еттилиги билан
Gallery image 114403
Gallery image 114404
KAMOLOV SHOXRUX ERGASHEVICH
06 Apr 2026
10:10

Депутат маҳалла еттилиги билан

 23-«Оқтепа» сайлов округидан сайланган депутат
Раҳмонов Жалолиддин Ҳамзаевич томонидан Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида
хотин-қизлар фаолияти самарадорлигини ўрганиш ишлари олиб борилди.
 

Ўрганиш жараёнида маҳаллада хотин-қизлар фаоли
томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ижтимоий қўллаб-қувватлаш,
бандликни таъминлаш, муаммоли оилалар билан ишлаш ҳамда хотин-қизларнинг
жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
 

Шунингдек, мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама
қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Депутат томонидан бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш муҳимлиги
алоҳида таъкидланди.