Barcha yangiliklar
📊 Чораклик фаолият таҳлил қилинди
Gallery image 114187
ABDUFATOYEV ABDURAXIM ABDUKARIMZODA
06 Apr 2026
09:00

📊 Чораклик фаолият таҳлил қилинди

Йиғилиш давомида бўлим томонидан амалга оширилган ишлар, хусусан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш ҳамда ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш борасидаги натижалар кўриб чиқилди.

Масъулларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор йўналишлар бўйича тегишли тавсиялар берилди.

🔹 Комиссия томонидан ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг жамиятдаги фаоллигини кучайтириш бўйича назорат тадбирлари изчил давом эттирилиши таъкидланди.