Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан ўз сайлов округи ҳудудида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
Gallery image 109012
Gallery image 109013
Gallery image 109014
Gallery image 109015
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
30 Mar 2026
17:05

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан ўз сайлов округи ҳудудида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан ўз сайлов округи ҳудудида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва бошқа масъулларнинг амалга ошираётган ишлари атрофлича таҳлил қилинди.

Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш борасидаги ишлар ҳолати кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, маҳалла аҳолиси томонидан билдирилаётган мурожаатлар, уларнинг ечимини кутаётган долзарб масалалар юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди ҳамда мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари белгиланди.