Barcha yangiliklar
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати депутатлар эътиборида
Gallery image 108716
Gallery image 108717
Gallery image 108718
TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
30 Mar 2026
08:23

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати депутатлар эътиборида

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати депутатлар эътиборида

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири А.Жайнаров ҳамда вилоят Кенгаши депутати Б.Жалолов иштирокида Конимех туманидаги «Тўққизтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган 6-сонли оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида аҳолига ўз вақтида ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати чуқур таҳлил қилинди. Жумладан, беморларни қабул қилиш тартиби, шифокорларнинг иш фаолияти, тиббий хизматлар даражаси ҳамда мурожаатларга муносабат масалалари ўрганилди. Шу билан бирга, муассасада аҳолига бепул тақдим этилаётган дори-дармонлар билан таъминланиш ҳолати ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Мавжуд захиралар, дори воситаларини етказиб бериш ва уларни аҳоли ўртасида тақсимлаш жараёни юзасидан масъул ходимлар билан фикр алмашилди.

Депутатлик ташрифи доирасида тиббиёт ходимларининг амалий кўникмаларини ривожлантириш, замонавий даволаш усулларини кенг жорий этиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш бўйича қатор таклифлар билдирилди.