Barcha yangiliklar







TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
26 Mar 2026
12:07
"Яшил макон" — келажак учун муҳим қадам!
"Яшил макон" — келажак учун муҳим қадам!
Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши раиси - 1-«Шўртепа» сайлов округи депутати Худайбердиев Азамат Ҳайдарқулович ташаббуси билан «Шўртепа» МФЙ Шодибек қишлоғи ҳудудида кенг кўламли кўчат экиш тадбири ўтказилди.
Ушбу акция доирасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида 300 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Бу каби эзгу ташаббуслар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудни ободонлаштириш ва келажак авлод учун соғлом экологик муҳит яратишга хизмат қилади.