Barcha yangiliklar







XAZRATKULOV SHUXRAT BAZARBAYEVICH
25 Mar 2026
10:23
Депутат томонидан маҳаллада бўш турган бинода тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши 10-Бешбулоқ сайлов округи вакили М.Усманова ҳамда Кенгаш бош мутахассиси Ш.Хазраткулов туманнинг Бешбулоқ маҳалласидаги бўш турган бинонинг ҳолатини ўрганиш мақсадида маҳалла ҳудудида бориб, бинонинг жорий ҳолати, хавфсизлик даражаси, инфратузилма ва фойдаланишга яроқлилиги бўйича ўрганиш олиб борди.