Barcha yangiliklar
Deputat faoliyatidan
Gallery image 102901
Gallery image 102902
Gallery image 102903
Gallery image 102904
Gallery image 102905
Gallery image 102906
TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
17 Mar 2026
16:11

Deputat faoliyatidan

Конимех туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирларни манзилли ўрганиш ҳамда ижроси устидан самарали назоратни амалга ошириш бўйича назорат-режасида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мазкур ўрганишларда Навоий вилояти Кенгаши депутати Бахром Жалолов, Конимех туман Кенгаши депутати Азамат Худайбердиев ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири, депутат Алишер Жайнаров иштирок этди.

Депутатлар томонидан “Шўртепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сутни қайта ишлаш фаолиятини йўлга қўйган “EKOMOL” МЧЖ ҳамда чорвачилик йўналишида фаолият бошлаган “Нурлан” фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Шунингдек, фаолият билан боғлиқ мавжуд муаммолар, тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ҳамда маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш масалалари бўйича фикр алмашилиб таклифлар мухокама этилди.