Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна сайлов округидаги 17-сонли умумтаълим мактабида бўлди.
Gallery image 102422
Gallery image 102423
Gallery image 102424
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
17 Mar 2026
10:13

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна сайлов округидаги 17-сонли умумтаълим мактабида бўлди.

Ташриф давомида мактабда яратилган шарт-шароитлар, таълим жараёни ҳамда ўқувчилар учун ташкил этилган муҳит билан танишилди. Шунингдек, депутат мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари билан учрашиб, уларнинг келгуси режалари, орзу-мақсадлари ҳақида суҳбатлашди.

Суҳбат жараёнида ёшларнинг билим олиши, касб танлаши ва келажакда юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиши муҳим эканлиги таъкидланди.