Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати  Қодирова Оишахон Абдурашидхон қизи мактабда япон тажрибаси асосида ташкил этилган синф фаолияти билан танишди.
Gallery image 102397
Gallery image 102398
Gallery image 102399
Gallery image 102400
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
17 Mar 2026
10:06

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Қодирова Оишахон Абдурашидхон қизи мактабда япон тажрибаси асосида ташкил этилган синф фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида мазкур синфда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, таълим жараёнини ташкил этиш усуллари ҳамда япон таълим тизими элементлари асосида олиб борилаётган дарс жараёнлари ўрганилди. Шунингдек, ўқитувчилар билан мулоқот қилиб, бу каби илғор тажрибаларни кенгайтириш ва ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Депутат томонидан бундай замонавий таълим усулларини қўллаш ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, интизом ва масъулият ҳиссини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.