Barcha yangiliklar
Депутатлар ташаббуси билан Тойлоқдаги яроқсиз электр симёғочлар алмаштириляпти
Gallery image 102168
Gallery image 102169
G‘AFFOROV SHOHZOD BAXTIYOR O‘G‘LI
12 Mar 2026
23:17

Депутатлар ташаббуси билан Тойлоқдаги яроқсиз электр симёғочлар алмаштириляпти

Тойлоқ тумани ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Беҳзод Раҳматуллаев ташаббуси билан ҳар бир депутатга босқичма-босқич 25 миллион сўм маблағ ажратиш орқали маҳаллалардаги долзарб масалаларни ҳал этиш таклиф этилганди.

Мазкур ташаббус доирасида аҳоли томонидан электр таъминотини яхшилаш бўйича бир қатор таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Хусусан, Тараққиёт маҳалласига 50 дона, Толлиота маҳалласига 40 дона, Бирлик маҳалласига 11 дона электр симоғочлари ўрнатиш масаласи депутатларга етказилди.

Масалалар депутатлар томонидан ўрганилиб, доимий комиссия муҳокамасига ва халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси кун тартибига киритилди. Натижада ушбу масала ижобий ҳал этилиб, маҳаллаларга электр симёғочларини ажратиш бўйича қарор қабул қилинди.

✅ @Zarnews_uz