Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги 20-сессияси бўлиб ўтди
Gallery image 98631
Gallery image 98632
Gallery image 98633
Gallery image 98634
Gallery image 98635
Gallery image 98636
Gallery image 98637
Gallery image 98638
Gallery image 98639
Gallery image 98640
ORIFBAYEV ORIFJON ODILJON O‘G‘LI
11 Mar 2026
15:18

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги 20-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги 20-сессияси бўлиб ўтди. Унга вилоят Кенгаши раиси С. Муминов раислик қилди.

Сессия ишида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда бошқа қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Ҳисоботлар доирасида соҳаларда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Муҳокамалар жараёнида депутатлар томонидан ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни янада жадаллаштириш, аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган муаммоларни тизимли ҳал этиш, соҳалардаги иш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъул ташкилот ва идораларга аниқ вазифа ҳамда топшириқлар белгилаб берилди. Шунингдек, қабул қилинган қарорларнинг ижросини таъминлаш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш масаласи доимий назоратда бўлиши таъкидланди.