Barcha yangiliklar
Янгиқўрғон туман ҳокими, 17-Қутлуғтол сайлов округи депутати Асадулла Нажмиддиновнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Gallery image 96522
Gallery image 96523
Gallery image 96524
Gallery image 96525
Gallery image 96526
Gallery image 96527
Gallery image 96528
Gallery image 96529
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
05 Mar 2026
16:25

Янгиқўрғон туман ҳокими, 17-Қутлуғтол сайлов округи депутати Асадулла Нажмиддиновнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Бугун 65-умумтаълим мактабида туман ҳокими, 17-Қутлуғтол сайлов округидан сайланган депутат Асадулла Нажмиддиновнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабул давомида Радивон маҳалласи фуқаролари томонидан асосан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, "Қизариқ" кўчасида қўшимча тарнсформатор ўрнатиш, "Радивон-1" кўчасида мавжуд ичимлик ва томорқани суғориш учун сув муаммосини ҳал этиш, "Хўжа Радивон" кўчасидаги йўлни  шағаллаш каби қатор мурожаатлар бўлди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича эшитилиб, муаммоларнинг ечими юзасидан масъулларга вазифалар белгиланди.

Айрим масалаларни ҳал этиш учун қўшимча муддат белгиланди. Қабулда халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Мамажонов иштирок этди. Қабулдан сўнг мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитларни ўрганди.