Barcha yangiliklar
Имтиёзли кредит - ёшлар бандлигига мустаҳкам пойдевор
Gallery image 96507
Gallery image 96508
Gallery image 96509
Gallery image 96510
Gallery image 96511
Gallery image 96512
Gallery image 96513
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
05 Mar 2026
16:23

Имтиёзли кредит - ёшлар бандлигига мустаҳкам пойдевор

“Ёшлар куни” муносабати билан ўз бандлигини таъминлаган ёшлар билан учрашилди. Унда ёшларнинг амалга ошираётган фаолияти, эришган натижалари таҳлил қилиниб, таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Хусусан, “Бешбулоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Абдулаҳад Маматов мамлакатимиз раҳбарининг ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга қаратилган қарорлари асосида “Алоқа банк” АТБдан 40 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ҳовлисининг 3 сотих ер майдонида замонавий иссиқхона ташкил этган. Қисқа муддат ичида иссиқхонага экилган исмалоқдан қарийб 10 млн. сўм даромад олишга муваффақ бўлди. 

Ўрганиш давомида яна Шерали Отақўзиев хонадонида маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаси ташкил этиш, Ҳабибулло Алимжонов эса чорвачилик йўналишида фаолиятини кенгайтириш мақсадида 100 млн. сўмдан кредит олиш истагини билдирдилар. Уларнинг мурожаатлари юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.