Barcha yangiliklar
Ёшлар фикри ва ташаббуслари диққат марказида
Gallery image 96501
Gallery image 96502
Gallery image 96503
Gallery image 96504
Gallery image 96505
Gallery image 96506
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
05 Mar 2026
16:20

Ёшлар фикри ва ташаббуслари диққат марказида

Бугун “Ёшлар куни” муносабати билан Янгиқўрғон туманидаги 1-сонли Техникум фаолияти билан танишилди ва битирувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов ўз сўзида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларни спорт ва маънавий-маърифий тадбирларга кенг жалб этиш, бўш вақтини самарали ва мазмунли ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Учрашув давомида ёшлар ўз мурожаатлари ва таклифларини ҳам билдириш имконига эга бўлдилар. Туман ҳокими уларни диққат билан тинглаб, қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича масъулларга топшириқлар берди. Ҳар бир ёшнинг ижтимоий, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун имкониятлар яратилиши таъкидланди.