Barcha yangiliklar
Конимех туманида ёшлар масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди
Gallery image 95239
Gallery image 95240
Gallery image 95241
TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
03 Mar 2026
17:12

Конимех туманида ёшлар масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Конимех туманида ёшлар масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 февраль куни халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши депутати К.Нармуратова 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашув Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида 2026 йил 24 февраль куни “Ёшлар масалалари”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар ва ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Бундай учрашувлар ёшларнинг ҳуқуқий онги ва фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилади.