Barcha yangiliklar
https://t.me/Sox_Kengash_kotibiyat/1140
Gallery image 90655
ABDUFATOYEV ABDURAXIM ABDUKARIMZODA
23 Fev 2026
11:34

https://t.me/Sox_Kengash_kotibiyat/1140

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Н. Ахмедов ҳамда ҳомийлар ташаббуси билан тумандаги янги қабристон ҳудудида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланди.

Мазкур ташаббусдан кўзланган мақсад — қабристон ҳудудини ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш ва фуқаролар учун қулай шарт-шароит яратишдан иборат. Дастлабки босқичда ҳудудни тозалаш, ички йўлакларни тартибга келтириш, девор ва дарвозаларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ҳудудда ободонлаштириш ишлари давом эттирилиб, зарур инфратузилма объектларини барпо этиш режалаштирилган.

Бундай хайрли ташаббуслар маҳалла ободончилиги ва жамоатчилик манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.