Barcha yangiliklar
ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДА
Gallery image 89816
Gallery image 89817
Gallery image 89818
Gallery image 89819
Gallery image 89820
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
20 Fev 2026
14:50

ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДА

Юртбошимизнинг жорий йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорига асосан туманимизда оғир маҳалла сифатида 4 та - "Обод", "Қутлуғтол", "Тиллатепа" ҳамда Салмон маҳаллалари танлаб олинган. Жумладан, "Обод" маҳалласида 600 млн. сўм ҳисобига 1 км.узунликдаги оқава сув тармоғи тортиш, 1,4 млрд. сўм ҳисобига "Гулзор" ва "Бешбулоқ" кўчасининг 4,8 км. узунликданги ички йўлларини асфалтьлаш режалаштирилган.

Бугун туман кенгаши раиси Равшан Мамажонов “Обод” маҳалласида Дастур доирасида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларни МФЙ раиси, соҳа вакиллари ва Наманган техника Институти ўқитувчи ва талабалари билан мавжуд инфратузилма режасини тузиш бўйича ҳамкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Ўрганиш давомида дастурда белгиланган ишлар сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилиши учун Мастер режа пухта ва мақсадли ишлаб чиқилиши кераклиги таъкидланди.