Barcha yangiliklar
📚Ёшлик МФЙда “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ўтказилди
Gallery image 89702
Gallery image 89703
Gallery image 89704
Gallery image 89705
Gallery image 89706
Gallery image 89707
Gallery image 89708
VALIYEVA DILFUZA SHUXRATOVNA
20 Fev 2026
11:33

📚Ёшлик МФЙда “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ўтказилди

📚Ёшлик МФЙда “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ўтказилди

✅Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгаши котибияти мудири Д.Валиева ҳамда туман Адлия бўлими бошлиғи Қ.Авезматовлар томонидан Ёшлик МФЙ ҳудудида “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси доирасида навбатдаги учрашув ташкил этилди.Учрашув давомида маҳалла фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, “Мадад” ННТ ҳуқуқий буюроси билан ҳамкорликда уларни қийнаб келаётган масалалар атрофлича ўрганилди. 

✅Шунингдек фуқаролар томонидан ижтимоий ҳимоя, ер-муносабатлари, уй-жой, мерос, алимент, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини юритиш ҳамда бошқа қатор масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, амалдаги қонунчилик нормалари асосида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

 ✅Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгаши томонидан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жойлардаги муаммоларни тизимли ҳал этиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда