Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги 19-сессияси бўлиб ўтди.
Gallery image 89063
Gallery image 89064
Gallery image 89065
Gallery image 89066
Gallery image 89067
Gallery image 89068
Gallery image 89069
Gallery image 89070
Gallery image 89071
ORIFBAYEV ORIFJON ODILJON O‘G‘LI
19 Fev 2026
09:45

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги 19-сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги 19-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишини Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С. Муминов олиб борди. Сессияда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқа муҳим масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли масъул раҳбар ва мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Йиғилиш давомида депутатлар томонидан соҳалар кесимида амалга оширилаётган ишлар ижросини таъминлаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъул ташкилот ва идораларга аниқ топшириқлар берилди. Қабул қилинган қарорларнинг ижросини таъминлаш, белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатилиши алоҳида таъкидланди.

Сессия давомида қабул қилинган қарорлар вилоятни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва фуқаролар манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.