Barcha yangiliklar
Deputat faoliyatidan
Gallery image 87666
Gallery image 87667
TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
17 Fev 2026
08:46

Deputat faoliyatidan

Жорий йилнинг 16 февраль куни туман Кенгаши депутати Р. Муратова “Бирлик” маҳалласида жойлашган Ибн-Сино кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар хонадонларига манзилли тарзда ташриф буюрди. Ташриф давомида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган ижтимоий-маиший муаммолар, коммунал хизматлар сифати, йўл ва инфратузилма ҳолати, бандлик ҳамда ижтимоий ҳимоя масалалари атрофлича ўрганилди. 

Депутат томонидан ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, тегишли ташкилот ва мутасадди идоралар билан ҳамкорликда муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш чоралари белгиланди.

Шунингдек, фуқароларга давлат дастурлари, ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятлари ва ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилди. Учрашувда аҳоли вакиллари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар келгусидаги фаолиятда инобатга олиниши таъкидланди.

Бундай манзилли учрашувлар аҳоли дардини тинглаш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.