Barcha yangiliklar
Кенгаш ва адлия бўлими ташаббуси билан Гулобод МФЙда ҳуқуқий тарғибот тадбири
Gallery image 86652
Gallery image 86653
Gallery image 86654
Gallery image 86655
XAYDAROV ABDUG‘ANI ABDUSAMIYEVICH
14 Fev 2026
09:52

Кенгаш ва адлия бўлими ташаббуси билан Гулобод МФЙда ҳуқуқий тарғибот тадбири

 Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгаши раиси Т. Бойдедаев, туман адлия бўлими бошлиғи Ж. Жўрамирзаев ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири Ш. Тўхтасиновалар иштирокида Гулобод МФЙ ҳудудида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди. 

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди. 

Учрашув давомида фуқаролар томонидан ижтимоий ҳимоя, ер-муносабатлари, уй-жой, мерос, алимент, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини юритиш ҳамда бошқа қатор масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, амалдаги қонунчилик нормалари асосида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. 

Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар эса тегишли ташкилот ва мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ҳал этиш учун назоратга олинди.