Barcha yangiliklar
ИЛМЛИ АЁЛ – ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ
Gallery image 86274
Gallery image 86275
Gallery image 86276
Gallery image 86277
Gallery image 86278
Gallery image 86279
Gallery image 86280
Gallery image 86281
JABBOROVA GULZODA YUSUFOVNA
13 Fev 2026
15:30

ИЛМЛИ АЁЛ – ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Вилоят ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Навоий давлат университети ҳамкорлигида “Илмли аёл — жамият кўзгуси” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур анжуман доирасида илм-фан ва инновация соҳасида аёлларнинг ўрни, хотин-қизларнинг илмий фаоллигини ошириш, ёш қизларни илмга кенг жалб этиш, шунингдек, замонавий жамият тараққиётида билимли аёлларнинг тутган ўрни каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда республика миқёсидаги етук олимлар, тажрибали тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, турли соҳаларда самарали фаолият юритаётган хотин-қизлар ҳамда истиқболли ёш тадқиқотчилар иштирок этдилар.

Шунингдек, анжуманда Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутати Жумаева Феруза Рўзиқуловна иштирок этиб, мазмунли нутқ сўзлади. У ўз чиқишида хотин-қизларнинг жамият тараққиётидаги ўрни, илм ва маърифатнинг аҳамияти, ёш авлодни билим олишга рағбатлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Депутатнинг самимий ва долзарб фикрлари тадбир иштирокчилари томонидан қизғин қарши олинди ва барчага катта мамнуният бағишлади.

Анжуман якунида илм-фан соҳасида аёлларнинг салоҳиятини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий ва инновацион ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича муҳим таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.