Barcha yangiliklar
Халқ манфаати назоратда: Шовотда озиқ-овқат дўконлари текширувдан ўтмоқда
Gallery image 85523
Gallery image 85524
Gallery image 85525
RUZMETOV UMRBEK SHAVKATOVICH
12 Fev 2026
11:15

Халқ манфаати назоратда: Шовотда озиқ-овқат дўконлари текширувдан ўтмоқда

“Адолат” СДП Шовот тумани Кенгаши ташаббуси ва депутатлари билан Шовот туманининг марказий кўчаларидан бири — Туркистон кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконлари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида депутатлар, тегишли назорат идоралари ва соҳавий мутахассислар иштирок этмоқда. Савдо шаҳобчаларида маҳсулотларнинг сифати, сақлаш шароити, санитария талабларига риоя қилиниши, нарх белгиларининг мавжудлиги ва қонуний асосланганлиги атрофлича кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, тадбиркорларга амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.Аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ муддатлар белгиланмоқда.Асосий мақсад — аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорларда адолатли нарх сиёсатига риоя этилишини таъминлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишдан иборат.