Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати сайловчилар билан учрашди.
Gallery image 78844
Gallery image 78845
Gallery image 78846
Gallery image 78847
Gallery image 78848
Gallery image 78849
ABDULMAJIDOV MUSOXON MUXTORJON O‘G‘LI
20 Yan 2026
23:39

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати сайловчилар билан учрашди.

Бугун Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг 5-Шаршара сайлов округидан сайланган депутат Мамажанов Одилжон Нумонович сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида депутат томонидан сайловчиларни қийнаётган ижтимоий-иқтисодий масалалар, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўл-транспорт, ободонлаштириш, аҳоли бандлиги ҳамда ёшлар ва хотин-қизлар масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди. Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, аниқ таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.

Мамажанов Одилжон Нумонович ҳар бир мурожаат эътибор билан ўрганилиб, қонун доирасида ҳал этиш чоралари кўрилишини таъкидлади. Шунингдек, маҳаллий Кенгашда ҳудуд ривожи ва аҳоли фаровонлигига қаратилган масалалар доимий эътиборда эканини қайд этди.

Учрашув якунида сайловчилар депутат фаолиятига ижобий баҳо бериб, бундай очиқ мулоқотлар аҳоли ва депутат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашини таъкидладилар.