Barcha yangiliklar
Сайловчилар билан очиқ мулоқот — жамият тараққиёти гарови
Gallery image 77533
Gallery image 77534
Gallery image 77535
Gallery image 77536
Gallery image 77537
ABDULMAJIDOV MUSOXON MUXTORJON O‘G‘LI
13 Yan 2026
15:35

Сайловчилар билан очиқ мулоқот — жамият тараққиёти гарови

Сайловчилар билан очиқ мулоқот — жамият тараққиёти гарови

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги ЎЗЛИДЕП депутатлари Носиржон Убайдуллаев ва Соҳиба Гаппарова томонидан Яккасада МФЙ аҳолиси билан сайловчилар учун ахборот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш давомида депутатлар томонидан: — маҳаллада олиб борилаётган ишлар, — ижтимоий-иқтисодий масалалар, — аҳолини қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек, МФЙ “еттилиги” билан маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд камчиликлар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар диққат билан тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Бундай очиқ мулоқотлар халқ ва депутат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаб, маҳаллани ривожлантиришга хизмат қилади.