Barcha yangiliklar
Депутат жамоатчилик назорати тадбирларини ташкиллаштирди
Gallery image 7641
Gallery image 7642
Gallery image 7643
Gallery image 7644
MADAMINOV SHERZODBEK KOBILJONOVICH
03 Apr 2024
11:20

Депутат жамоатчилик назорати тадбирларини ташкиллаштирди

Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Санжарбек Абдурахмонов ўз сайлов округида бўлиб, бу ерда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар инсон дарду ташвишларини енгиллатиш, унинг фаровон ҳаёт кечиришига қаратилган мақсадлар доирасида депутатлик ва жамоатчилик назорати тадбирларини ташкил этди. 2024 йилда Бўстон туманидаги кўчаларни тартибга келтириш (таъмирлаш) режасига мувофиқ, 3 апрель куни туманимизнинг Мустақиллик 15 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчаларда таъмирлаш ишлари бошланди. Мавжуд талаб ва ички имкониятдан келиб чиққан ҳолда, маҳаллалардаги ички йўлларга тош, шағал ётқизилиб, текислаш ишлари йил давомида олиб борилади.