Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши котибиятида ўқув семинар ташкил этилди.
Gallery image 7631
Gallery image 7632
Gallery image 7633
Gallery image 7634
Gallery image 7635
Gallery image 7636
BAROTOV BOBIR BAXROMOVICH
02 Apr 2024
00:00

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши котибиятида ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-28-сонли Фармонига асосан, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти ходимларининг малакасини оширишга қаратилган тушунча ва тавсиялар берилди. Шунинг билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Олий Мажлис палаталари ва Ҳукумат қарорлари, олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар доирасида ишлаб чиқилган
“йўл хариталари”да белгиланган лойиҳалар ва чора-тадбирларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши борасида масъуллар билан биргаликда халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши томонидан шаҳар ҳудуди бўйича белгиланган лойиҳалар ва чора-тадбирларни бажариш ҳамда улар ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга ошириш мақсадида, тасдиқланган режа ижросини ташкил этиш масалалари келишиб олинди.

Бундай ўқув ва семинарлар халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти ва адлия бошқармаси ходимлари билан биргаликда барча ҳудудларда ташкил этиш режалаштирилган.