Barcha yangiliklar
Қўнғиротда “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди
Gallery image 76087
Gallery image 76088
Gallery image 76089
Gallery image 76090
Gallery image 76091
Gallery image 76092
Gallery image 76093
Gallery image 76094
Gallery image 76095
Gallery image 76096
RASHIDOV SHAROF RASHIDOVICH
06 Yan 2026
15:18

Қўнғиротда “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди

Турнирни Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари М.Есенгелдиев очиб берди ва иштирокчиларни табриклади.

Тадбирнинг асосий мақсади — ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш, уларни жамият ҳаётида, сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки, иқтидорли ва ташаббускор ёшларни аниқлашдан иборат.

Интеллектуал турнир иштирокчилари “Тезкор савол-жавоб” ва “Сиёсий тезкор жавоб” шартларида ўз билимларини синовдан ўтказди.

Қизғин беллашувда ўтган турнир якунида “Гранд” жамоаси биринчи, “Маданият” жамоаси иккинчи, “Парламент” жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.

Ғолиблар партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.