Barcha yangiliklar
#Deputat_axboroti
Gallery image 75784
OMANBOYEV IBROHIM SHAVKAT O‘G‘LI
26 Dek 2025
13:26

#Deputat_axboroti

Фуқароларга ҳуқуқий маслахатлар кўрсатиш, уларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганиш ҳамда амалий ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида Адлия бошқармаси ходимлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди. Ушбу тадбир аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонунчиликдаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда ҳуқуқий масалалар бўйича тушунчаларни мустаҳкамлашга қаратилди.

Мазкур тадбирда Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати Турсунбаев Алим Саматович иштирок этиб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди. Депутат фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларни тинглаб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатида устувор вазифалардан бири эканини қайд этди.

🌐 Instagram|Telegram |Facebook (https://www.instagram.com/xalq_deputatlari_nurafshon_sh?igsh=d214Y24wcWt6OWI5)

@Nurafshon_XDNShK_rasmiy