Barcha yangiliklar
Deputat faoliyatidan
Gallery image 73741
Gallery image 73742
Gallery image 73743
TAUBAYEV KUVANISHBEK MIRZAKULOVICH
17 Dek 2025
11:36

Deputat faoliyatidan

Жорий йилнинг 16-декабрь куни “Гулистон” МФЙда туман Кенгаши депутати П.Мингтаева аҳоли билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди. Шунингдек, учрашувда Инсон ижтимоий хизматлар маркази психологи Қ.Атбагарова иштирокида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида боқимандалик кайфиятининг келиб чиқиш сабаблари, шахсий масъулиятни ошириш, меҳнатсеварлик ва ўз устида ишлаш орқали турмуш фаровонлигини яхшилаш йўллари бўйича когнитив терапия ўтказилди.

Учрашув давомида депутат П.Мингтаева аҳолини ижтимоий фаол бўлишга, давлат томонидан яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди. Шу билан бирга, коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги, тинчлик ва барқарорликни қадрлаш, жамиятда соғлом муҳитни шакллантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, туй-ҳашам, маърака ва маросимларда ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик, камтарона ҳаёт кечириш ва шукроналик туйғусини мустаҳкамлаш юзасидан ҳам тегишли тушунтиришлар берилди.