Barcha yangiliklar
Янгиқўрғон туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик депутатлар назоратида
Gallery image 69658
Gallery image 69659
Gallery image 69660
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
24 Noy 2025
17:49

Янгиқўрғон туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик депутатлар назоратида

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш Наманган вилоятининг барча туманларида изчил давом этмоқда. Шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилноза Азизова ва халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхонлар Янгиқўрғон туманидаги туманидаги 34-мактаб ва 59-ОШП ларда бўлиб, мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишди.

Ўрганиш давомида депутат ижтимоий соҳа обектларида куз-қиш мавсумига тайёрлик даражасини ўрганди. Шу билан биргаликда аҳолига сифатли кўмир етказиб бериш, сув ва электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, ишлари депутатлар эътиборида бўлди.

Ўрганиш даврида иссиқлик таъминоти тизимларида синов ўтказилгани, ёғингарчилик мавсумида хавфсизликни таъминлаш учун зарур чоралар кўрилгани қайд этилди.