Barcha yangiliklar
Янгиқўрғон туманидаги таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати
Gallery image 69449
Gallery image 69450
Gallery image 69451
Gallery image 69452
Gallery image 69453
Gallery image 69454
Gallery image 69455
Gallery image 69456
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
24 Noy 2025
14:06

Янгиқўрғон туманидаги таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман  Кенгаши депутати Ойшахон Кодирова тумандаги 22-23-39-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, уларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ҳар томонлама ўрганди.

Ўрганиш давомида мактабларнинг иситиш тизимлари, иссиқ сув таъминоти, ертўлалари, дераза ва эшикларнинг герметик ҳолати, шунингдек, энергия тежамкорлик чораларининг кўрилиши жойида кўздан кечирилди. Депутат томонидан ўқувчилар дарсларни илиқ ва хавфсиз муҳитда ўтишлари учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш масаласи алоҳида эътиборга олинди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини сифатли якунлаш, мактаб ўқувчилари учун хавфсиз ва қулай таълим шароитларини яратиш доимий депутатлик назоратида бўлиши таъкидлаб ўтилди.