Barcha yangiliklar
Янгиқўрғон туманидаги таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати депутатлар назоратида
Gallery image 69432
Gallery image 69433
Gallery image 69434
Gallery image 69435
Gallery image 69436
Gallery image 69437
XODJAYEVA BASIDAXON VALIJON QIZI
24 Noy 2025
13:53

Янгиқўрғон туманидаги таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати депутатлар назоратида

Янгиқўрғон туманидаги таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати депутатлар назоратида

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна тумандаги 49,48- ва 56-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, уларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ҳар томонлама ўрганди.

Ўрганиш давомида мактабларнинг иситиш тизимлари, иссиқ сув таъминоти, ертўлалари, дераза ва эшикларнинг герметик ҳолати, шунингдек, энергия тежамкорлик чораларининг кўрилиши жойида кўздан кечирилди. Депутат томонидан ўқувчилар дарсларни илиқ ва хавфсиз муҳитда ўтишлари учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш масаласи алоҳида эътиборга олинди.

Аникланган муаммолар бўйича депутат томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.  

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини сифатли якунлаш, мактаб ўқувчилари учун хавфсиз ва қулай таълим шароитларини яратиш доимий депутатлик назоратида бўлиши таъкидлаб ўтилди.