Barcha yangiliklar
Депутат ва “Маҳалла еттилиги” хамкорлиги
Gallery image 67549
Gallery image 67550
Gallery image 67551
Gallery image 67552
Gallery image 67553
Gallery image 67554
Gallery image 67555
Gallery image 67556
Gallery image 67557
Gallery image 67558
Gallery image 67559
YUSUPOV IBRATJON ISLOMJONOVICH
14 Noy 2025
16:07

Депутат ва “Маҳалла еттилиги” хамкорлиги

 Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши депутати Б.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-143 сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.  

Депутат Б.Усмонов ва “маҳалла еттилиги” иштирокида маҳалланинг кундалик турмуш шароити, мавсумий эҳтиёжлари ва инфратузилма билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Ўрганиш чоғида маҳалланинг камбағал ва эҳтиёжманд тоифадаги хонадонларида бўлиб қиш мавсумига тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.  

Депутат фуқаролар билан мулоқотлар жараёнида ечимини кутаётган муаммоли масалалар ва уларнинг эҳтиёжлари юзасидан фикр алмашди. Аниқланган муаммоли масалалар бўйича амалий чоралар белгилаб олинди ва уни ижроси депутатлик назоратига олинди.