Barcha yangiliklar
Наврўз маҳалласида очиқ мулоқот!
Gallery image 63674
Gallery image 63675
Gallery image 63676
Gallery image 63677
Gallery image 63678
Gallery image 63679
Gallery image 63680
SHAMSIDDINOVA DILNOZA ILXOMOVNA
29 Okt 2025
15:14

Наврўз маҳалласида очиқ мулоқот!

 Кармана туманидаги 1-"Наврўз" сайлов округидан сайланган халқ депутати Мамасоли Уралов ўз ҳудудидаги
сайловчилар билан навбатдаги 3-чорак якуний ҳисоботини ўтказди.
 

Йиғилиш "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди ва унда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда фуқаролар фаол иштирок этди. Депутат Мамасоли Уралов ҳисобот давомида 3-чоракда амалга оширилган
ишлар ҳақида сўз юритди. Жумладан:
 

✅ҳудуддаги йўл ва ичимлик суви масалалари, 

✅ёшлар бандлигини таъминлаш, 

✅кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, 

✅маҳалла ободончилигига қаратилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Шунингдек, фуқаролар ўз таклиф ва муаммоларини баён этишди. Депутат ҳар бир мурожаатни ёзиб олди ва уларни ҳал
этиш бўйича аниқ чоралар белгилаб олди.
Йиғилиш очиқ, самимий ва фаол мулоқот руҳида ўтди. Тадбир иштирокчилари бу каби ҳисобот учрашувлари депутат билан халқ ўртасидаги мулоқотни янада мустаҳкамлаётганини таъкидлашди.