Barcha yangiliklar
Президент фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Gallery image 5725
Gallery image 5726
Gallery image 5727
Gallery image 5728
ALLABERGANOV BABIR FARXADOVICH
21 Fev 2024
10:31

Президент фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида Президент фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органи ва ижро этувчи ҳокимият органи фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Амударё туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 13 февраль куни тумандаги ихтисослаштирилган мактабнинг фаоллар залида бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишни кўзда тутувчи “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳияти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда фуқаролар иштирокида булиб ўтган йигилишда Фармон мазмун-моҳияти, ҳужжатда кўзда тутилган мақсад ва вазифалар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.