Barcha yangiliklar
Deputat tomonidan mahalla yettiligi hamkorligida mahalladagi muammolar o‘rganildi.
Gallery image 60582
ABDUMUMINOVA NAZIRA ABDULLAYEVNA
09 Okt 2025
09:28

Deputat tomonidan mahalla yettiligi hamkorligida mahalladagi muammolar o‘rganildi.

Депутат маҳалла еттилиги билан учрашди

Гулистон шаҳар “Дўстлик" МФЙда Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Наргиза Зафарова маҳалла еттилиги вакиллари билан учрашди. Мулоқот давомида аҳоли муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди. Депутат Н. Зафарова еттилик вакиллари билан аҳоли мурожаатлари ва таклифлари асосида манзилли ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш давомида электр энергияси, пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш ва шу каби бошқа мурожаатлар кўтарилди. Депутат учрашув якунида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратиб, айрим масалаларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотларга сўровлар юборилишини маълум қилди.