Barcha yangiliklar
Нурлы бостан МФЙ аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтди
Gallery image 60121
Gallery image 60122
Gallery image 60123
Gallery image 60124
TILEUMURATOV SULTANBEK AMETOVICH
03 Okt 2025
15:48

Нурлы бостан МФЙ аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтди

Нурлы бостан МФЙ аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати О.Ниязова ва шаҳар Кенгаш депутати С.Исметовалар ўз сайлов округидаги фуқаролар билан навбатдаги учрашувни ўтказди. Учрашув жараёнида маҳалла фаоллари, ёшлар, нафақа ёшидаги фуқаролар иштирок этишди.

Тадбирда аҳолини ўйлантираётган долзарб муаммолар, жумладан, иш ўринлари яратиш, коммунал хизматлар, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги камчиликлар юзасидан фикр алмашилди.

Депутатлар фуқароларнинг мурожаатларини диққат билан тинглаб, уларни ҳал этиш бўйича масъул идоралар билан ҳамкорликда аниқ чора-тадбирлар белгиланишини билдирди.

Шунингдек, учрашувда янги қонун лойиҳалари юзасидан жамоатчилик фикри ҳам ўрганилди ва аҳолига амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни тушунтирилди.