Barcha yangiliklar
Депутат- халқнинг фидоий ва жонкуяр вакили.
Gallery image 58383
Gallery image 58384
Gallery image 58385
Gallery image 58386
Gallery image 58387
XAZRATKULOV SHUXRAT BAZARBAYEVICH
16 Sen 2025
16:33

Депутат- халқнинг фидоий ва жонкуяр вакили.

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти 26-Янгиҳаёт сайлов округи депутати Г.Аббасова ва Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 19-Бахмал сайлов округи депутати А.Элтаев томонидан туманнинг “Бахмал” МФЙ Саховат кўчасида дастур доирасида йўллар асфальт қилиниш жараёнлари билан танишдилар. Фуқоролар томонидан бир неча бор кўтарилган муаммо нихоят ўз ечимини топадиган бўлди. Пудратчи ташкилот вакилларига ишларни сифатли ва ўз вақтида топшириш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек маҳалладаги Ойкор кўчасида 500 метр йўл асфальт қилиниши, Хулкар сой марказий кўчасида бетон столбалар ўрнатилган бўлсада, симлар тортилмаган, Равнақ кўчасида трансформатор ўрнатилиб, электр таъминотига улаш юзасидан мурожаатлар ўрганилиб депутатлик сўрови чиқаришга келишиб олинди.