Barcha yangiliklar
Бўстон тумани 12-давлат мактабгача таълим ташкилотида "Буюк сиймолар" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Gallery image 5152
Gallery image 5153
Gallery image 5154
Gallery image 5155
Gallery image 5156
Gallery image 5157
MADAMINOV SHERZODBEK KOBILJONOVICH
09 Fev 2024
08:52

Бўстон тумани 12-давлат мактабгача таълим ташкилотида "Буюк сиймолар" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Мамлакатхон Нурматова ташаббуси билан туманидаги 12-давлат мактабгача таълим ташкилотида 9-февраль -сўз мулкининг султони, буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ҳамда 14 февраль шоҳ ва шоир, буюк давлат арбоби, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан "Буюк сиймолар" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда мазкур мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ва жажжи тарбияланувчилари икки буюк сиймоларнинг ҳаёти ва ижоди асосида тайёрланган саҳна кўринишларини намойиш этиб, ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқишди. Буюк сиймоларимизнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш инсон маънавияти юксалишига, шахсий ижобий хислат ва урф-одатларининг шаклланишига ёрдам беради. Улар қолдирган буюк номоддий маънавий мерос эса эртамиз эгаларининг ватанпарварлик, бағрикенглик, жонкуярлик ва диёнатлик шахс сифатида камол топишига улкан ҳисса қўшади.