Barcha yangiliklar
Халк депутатлари Вобкент туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гурухининг навбатдаги йиғилиши  бўлиб ўтди.
Gallery image 55076
Gallery image 55077
Gallery image 55078
Gallery image 55079
Gallery image 55080
NAVRO‘ZOV BEHRUZ BOTIROVICH
20 Avg 2025
18:44

Халк депутатлари Вобкент туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гурухининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туманда ичимлик суви истеъмолчилар сонини ва хизмат кўрсатиш ҳажмларини ошириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, сув йўқотишлари ҳажмини қисқартириш ҳамда мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан “Бухоро сув таъминоти” АЖ Вобкент тумани филиали бошлиғи Ҳ.Тўхтаевнинг ҳисоботи тингланди.

Даставвал ушбу масала юзасидан олиб борилган ўрганиш якунлари бўйича депутатлик гуруҳи раҳбари Т.Жўраев ахборот берди.

Йигилишда мухокама этилган масала юзасидан партия фаоллари ва халк вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сохада учраётган айрим муаммолар, мавжуд камчиликларни бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.